Ўзбекистонда туғилиш 13,4 фоизга ошди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 203,7 мингта туғилиш қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022-йил 1-апрел ҳолатига кўра, республикада 203,7 мингта туғилиш қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошган.

Ўзбекистонда 2021-йилда туғилиш даражаси 1991-йилга нисбатан 25,1 фоизга ошган.

Туғилганлар сони бўйича вилоятлар бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 24265.Кейинги ўринларни мос равишда 21965 нафар билан Фарғона ва 20955 нафар билан Қашқадарё вилоятлари эгаллади.

Бошқа минтақалар бу кўрсаткич қуйидагича кўринади:

Андижон вилояти – 18 720;
Сурхондарё вилояти – 18 421;
Наманган вилояти – 17542 нафар;
Тошкент вилояти – 17134 нафар;
Тошкент шаҳри – 16 438 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси – 9680 нафар;
Бухоро вилояти – 9 352;
Хоразм вилояти – 9125 нафар;
Жиззах вилояти – 8959 нафар;
Навоий вилояти – 5692 нафар;
Сирдарё вилояти – 5422 нафар.