Ўзбекистон Республикаси ОАГ халқаро ташкилотида доимий кузатувчи мақомига эга бўлди.
3 ноябр куни Америка қитъасининг 35 та давлати вакилларидан иборат Америка Давлатлари Ташкилотининг Доимий Кенгаши (ОАГ) бир овоздан Ўзбекистонга доимий кузатувчи мақомини берди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ОАГ доимий кенгаши раиси Жошуа Фиазҳо билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда “Народное слово”.
Учрашувда томонлар минтақавий ва глобал хавфсизликнинг устувор йуналишларида ОАГ билан ҳамкорликни кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари ва демократик эркинликларини таъминлаш, шунингдек, минтақавий иқтисодий интеграцияни рағбатлантиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.
Қишлоқ хщжалигини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, телекоммуникация, фан ва таълим, маданият ва туризм соҳаларида ОАГнинг ихтисослаштирилган муассасалари ва унга қарашли тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди.
Жошуа Фиажо, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкилот платформасидан Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари билан, биринчи навбатда, савдо ва инвестиция соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йулга қўйиш истагини қўллаб-қувватлади.
Дипломат Ўзбекистоннинг ОАГ ишидаги иштироки республикага глобал муаммоларни ҳал қилиш бўйича ёндашувларни алмашиш ва минтақавий ҳамкорлик тажрибасини алмашиш имконини берувчи ўзаро манфаатли бўлишига ишонч билдирди.
Доимий кенгаш раиси Ўзбекистонни 9-11-ноябр кунлари бўлиб ўтган ОАГ Бош Ассамблеясининг навбатдаги 51-сессиясида иштирок этишга таклиф қилди.