Ўзбекистонлик ММА жангчиси Москвадаги турнирда оммавий муштлашувга сабабчи бўлди

Бутунжаҳон миллий кураш федерацияси “Кулатуу Эртаймаш ММА” лигасининг аралаш яккакураш (ММА) турнирида ўзбекистонлик жангчининг ўзини тутиши ўзбекистонлик ва қирғизистонлик мухлислар ўртасида оммавий муштлашувга сабаб бўлди.

Иван Ярыгин номидаги кураш саройида бўлиб ўтган турнирдаги жанжалга асли ўзбекистонлик Намозон Самиевнинг қилмиши сабаб бўлган.

Қирғизистон миллий кураши турнири асосий мусобақа олдидан саралаш босқичи бўлди. Октагонда сўзга чиққан Намозон Самиев қирғизистонлик рақибини осонликча мағлуб этди ва ким хоҳласа, жанг қилишга тайёрлигини айтди.

Рақиб дарров топилиб, “қўллаб-қувватлаш гуруҳи” билан майдонга тушди. Жангчилар “кўринишлар дуэли”да тўқнаш келишди, бироқ кутилмаганда Самиев қоидани бузди ва рақибнинг бошига тиззаси билан зарба берди.

Жангчининг ҳамроҳлари Самиевга зарба беришди, шундан сўнг томошабинлар октагонга кириб, оммавий қирғин уюштиришди. Полиция жангчиларни ажратишга мажбур бўлди.