22-июн куни Тошкент вақти билан 01:55 да эпицентр Тошкентдан 685 км жануби-ғарбда жойлашган Афғонистон ҳудудида зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 35,11 даража шимолий кенглик; 68,99 даража шарқ. Катталиги М = 6,1. Чуқурлиги 15 км. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 685 км жануби-ғарбда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилди:
Сурхондарё вилоятида 3 балл, 281 км;
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 503 км;
Самарқанд вилоятида 2 балл, 536 км;
Жиззах вилоятида 2 балл, 567 км;