Ўзбекистонликлар тунда ер силкинишини ҳис қилишади

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик башоратли мониторинг маркази маълумотларига кўра, 20 апрел куни соат 03:44 да Тожикистон ҳудудида зилзила содир бўлган.
Катталиги М=5. Чуқурлиги 30 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 258 км.
Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:
– Сўх тумани: 2-3 балл, 93 км;
– Ўзбекистон тумани: 2 балл, 123 км;
– Бешариқ тумани: 2 балл, 128 км;
– Риштон тумани: 2 балл, 132 км;
– Фурқат тумани: 2 балл, 140 км;
– Қўқон шаҳри: 2 балл, 145 км;
– Учкўприк тумани: 2 балл, 145 км.

.