Ўзбекистоннинг Остонадаги элчихонасида воқеа содир бўлди

Маст эркак Остонадаги Ўзбекистон элчихонаси мулкини қасддан вайрон қилган ва шикастлаб, катта миқдордаги моддий зарар етказган.

Бу ҳақда Остона шаҳри 2-сон Олмаота туман суди матбуот хизматига таяниб, Тенгринеwс хабар берди.

Воқеа 2022 йил январь ойида содир бўлган. Эркак маст ҳолда Ўзбекистон элчихонаси биносига кириб, элчихона мулкини атайлаб вайрон қилган ва зарар етказган.

Натижада Ўзбекистон элчихонасига катта миқдорда моддий зарар етган. Судланувчининг айби исботланган.

Суд ҳукми билан эркак Жиноят кодексининг 202-моддаси 2-қисми 5-банди билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ўзбекистон элчихонаси фойдасига моддий зарар ундирилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарга озодликдан маҳрум қилиш жойида алкоголизмдан мажбурий даволаниш белгиланди. Суднинг ҳукми қонуний кучга кирди.