Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси террорчилик фаолияти учун 15 йилга қамалган

Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабарига кўра, Юнусобод туман судида халқаро террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган уч нафар маҳаллий фуқарога оид иш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Уларга қўлбола портловчи мосламалар ясаш ва террорчилик фаолияти билан боғлиқ бошқа жиноий ҳаракатлар содир этганлик айби қўйилган.

Айбланувчилар 24 ёшдан 28 ёшгача бўлган йигитлар бўлиб, улар қўлбола портловчи қурилмалар ва моддалар ясашни ўргатиш, диний экстремистик ғояларни тарқатиш билан шуғулланувчи гуруҳга қўшилган.

Судда айбланувчилардан бири Сурияга 2019-йилда интернет орқали экстремистларнинг диний ваъзлари билан танишиб борганини айтди.

Сурияда “Тавоҳид жиҳод” халқаро террорчилик ташкилотига қўшилган.

Айбланувчилар пушаймонлик билдириб, яна бир имконият сўрашганига қарамай, суд уларнинг ҳар бирига шафқатсиз ҳукм — 15 йил қамоқ жазосини тайинлади.