Жиззахда ҳалокатли ЙТҲ: бир киши ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида катта йўлда ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022-йил 16-июл куни соат 20:25 да «Жиззах-Пахтакор» автомобил йўлининг 20-километрида Шараф-Рашидов ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Пахтакор туманида яшовчи ҳайдовчи «Нексия» русумли автомашина бошқарувини йўқотган. Натижада автомобил йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Зарба оқибатида машинада бўлган ҳайдовчининг отаси оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шароф-Рашидов тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Жиззахда «Кобалт» русумли автомашина ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди, натижада пиёда ҳалок бўлди.