Жиззахда ҳалокатли ЙТҲ юз берди – ҳайдовчи рулда ухлаб қолди

Жиззах вилоятида юз берган тўқнашув натижасида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди, иккинчиси касалхонага ётқизилди.

4-июл куни соат 07:30 атрофида 4Р-34 йулининг Янгиобод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ЙТҲ содир бўлди.

25 ёшли Дамас ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган, бунинг оқибатида машина қарама-қарши бўлакка чиқиб кетган ва у ерда ВАЗ-2106 билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Йул ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида ҳаётга мос келмайдиган тан жароҳатлари олган 35 ёшли Дамас йуловчиси воқеа жойида вафот этган.

Дамас ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.