Жиззахда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилоятида икки нафар вояга етмаган фарзанди бор аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, 2022-йил 6-ноябр куни соат 19:20 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси навбатчиларига углерод газидан монооксид билан заҳарланишдан уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, Фариш тумани Ойбек Мсгда яшовчи уй бекаси 1988 йилда туғилган фуқаро И.Ғ. ва унинг ўғиллари 2017 йилда туғилган Б.Н. ва 2012-йилда туғилган Б.Б уйида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Аввалроқ Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» жоме масжиди имом-хатиби оила аъзолари билан бирга ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 24 май куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси олдидан бўлиб ўтган йиғилишда сўнгги икки йилда 366 киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани маълум қилинган эди.