Жиззахдаги сув тошқини: 4 киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кучли ёмғир натижасида юзага келган сел ва сув тошқинлари инсон қурбонларисиз қолмади.

Айни пайтда Жиззах вилоятининг Фориш туманида тўрт киши — бир эркак ва уч аёл сел оқибатида ҳалок бўлгани аниқланган.

Сув тошқинлари содир бўлган бошқа ҳудудларда ҳам – Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидовларда инсон қурбонлари ҳақида маълумот йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан кучли ёмғир оқибатларини бартараф этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Жабрланган жамоалар ва ижтимоий объектларга ёрдам кўрсатилмоқда.