Зилзила Ўзбекистонда сезилди

Бугун, 5 декабр куни соат 07:07 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентри Андижон вилоятининг Асака туманида жойлашган.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика Сейсмик башорат мониторинги маркази хабар берди.

Координаталари: 40,65 даража шимолий кенглик; Шарқий узунлик 72,24 даража. Чуқурлиги 15 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 263 км.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик сезилмади. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.