Ўзини АҚШ элчихонаси ходимиман деб таништирган фирибгар Ўзбекистонга олиб кетилди.

Ўзини АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ходими сифатида кўрсатиб, кўплаб Ўзбекистон фуқароларини алдаган фирибгар Латвияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб кетилди.

У АҚШга кириш учун рухсат олишда ёрдам излаётган кўплаб фуқароларни алдаб, хизматлари учун пул олган.

Хорижий давлатнинг сохта паспортидан фойдаланиб, жиноий фаолиятини Ўзбекистондан ташқарида давом эттирган.

Аммо Интерполнинг Тошкентдаги бўлими ва Латвия полициясининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли унинг шахси аниқланиб, қўлга олинди.

Шахсни аниқлаш жараёни узоқ давом етганига қарамай, фирибгар Ўзбекистонга олиб келинган ва тез орада судга чиқади.