Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат Голф бўйича Очиқ чемпионати ёпилишини эълон қилди.
«Икки кун давомида бўлиб ўтган мусобақаларда мамлакат спортчиларидан ташқари Жанубий Корея ва Хитойдан тадбиркорлар иштирок этишди», дейилади маълумотда.
Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали руҳда ўтди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов ва МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон Бокс федерацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари ҳам Ўзбекистон Голф федерацияси раҳбариятини чемпионатни муваффақиятли ўтказгани билан табрикладилар.
Ғолиб ва совриндорларнинг исмлари:
Best gross, эркаклар:
- Сергей Чен (Ўзбекистон);
- Вячеслав Ли (Ўзбекистон);
- Ким Сеок Таи (Жанубий Корея).
Best net А гуруҳи, эркаклар:
- Ли Дае Сунг (Жанубий Корея);
- Хе Йонг (Хитой);
- Жанг Сае Хо (Жанубий Корея).
Best net В гуруҳи, эркаклар:
- Хатам Абдурайимов (Ўзбекистон);
- Олег Хан (Ўзбекистон);
- Толиб Султонов (Ўзбекистон).
Best gross, аеллар:
- Яна Тегай (Ўзбекистон);
- Елизавета Коваленко (Ўзбекистон);
- Мария Ли (Ўзбекситон).
Best net, аеллар
- Татяна Ли (Ўзбекистон).