Ўзбекистонда АҚШ доллари ўсиши давом этмоқда. Марказий банк янги валюта курси тўғрисида маълумот берди. Кўрсатилган нархлар 2020 йил 17-ноябрдан кучга киради.
Америка валютасининг курси 12 сўм 5 тийинга ошди. Эртадан бошлаб 1 доллар 10 390 сўм 93 тийин туради.
Евро пасаймоқда. Европа валютасининг қиймати ўтган ҳафтага нисбатан 27 сўм 26 тийинга пасайиб, 12 294 сўм 55 тийинга тушди.
Россия рубли ҳам бироз ўсди. Унинг нархи 25 тийинга ошди ва 134 сўм 34 тийинни ташкил этди.