Ҳиндистон вирус тарқалиши ҳақида янги тафсилотлар ҳақида хабар берди. Биринчи марта касаллик Андҳра-Прадеш штатидаги Элуру шаҳридаги шифокорлар томонидан аниқланди.
Шу кунгача 800 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилган. Битта фуқаро касаллик туфайли вафот этди. Яхшиямки, аллақачон 500 дан ортиқ бемор даволаниб, шифохонадан чиқарилди. Номаълум вируснинг асосий белгилари кўнгил айниш, тутилиш ва онгни йуқотишдир. Беморларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмаган, бу икки касаллик ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик ёъқлигини кўрсатмоқда.
Илгари ифлосланган сув касалликнинг сабаби бўлиши мумкин деб тахмин қилинган эди, аммо кейинчалик бу версия рад этилди. Биринчи синов натижалари беморларнинг танасида қўрғошин, никел ва бошқа оғир металларнинг миқдори юқори эканлигини кўрсатди. Штат ЖССТ вакилларининг келишини кутмоқда. Мухолифат партиялари фуқаролар катта миқдордаги заҳарланган бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар ва ишни пухта текширишни талаб қиладилар.