Жахонгир Ортиқхўжаев ўзбек тиктокерларининг фаолиятини чеклаш тўғрисидаги таклифларга қарши чиқди.
Тошкент ҳокими Ўзбекистон демократик давлат эканлигини эслатди.
«Биз тиктокерларни чеклашимиз шарт эмас. Ўзбекистон демократик давлат ва биз ривожланиш учун тўсиқлар яратмаяпмиз. Агар биз ёшларни тўғри йулга йуналтирсак, бугун уни энди бошлаганлар эртага биз учун керакли кадрларга айланишади», деди ҳоким, Тошкент ёшлар форуми-2020″ да сўзлаган нутқи доирасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон телевиденияси мутахассислари ТикТок-да видео суратга олаётган қизларни танқид қилган эдилар.
«Мен сизга ТикТок ҳақида гапириб бермоқчи эдим. У ерда 15-18 ёшли кўплаб қизлар турли хил видеоларни жойлаштирадилар. Ахир бу қизлар келажакда она ва келин бўлишади. 50-60 ёшга кирганида, у набиралари олдида бундай видеолардан уялмайдими? Ким ТикТок-да видео суратга олган қизга уйланмоқчи? «- деди шоу иштирокчиларидан бири.
Малумот учун! Россияда энг кўп маош оладиган тиктокеррлар рейтингини ўзбекистонлик тўлдиради.