Ватандошларга янги йил табригида Ўзбекистон Президенти 2020 йилда бутун дунёда юз берган қийинчиликларни қайд этди ва 2021 йил Ўзбекистон учун конструктив бўлишига ишонч билдирди.
“Барчамиз биламизки, 2020 йил бутун дунё учун, шу жумладан бизнинг мамлакатимиз учун қанчалик қийин бўлган. Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз инсоният учун жиддий синовга айланди”, — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, у ўтган йилги барча қийинчиликларга қарамай, мамлакатимиз тараққиётидаги ютуқларни алоҳида таъкидлади.
«Қийин вазиятга қарамай, халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли мамлакатда барча соҳаларда улкан ўзгаришлар амалга оширилди», деди у.
2021 йилда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди, «биз иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошланган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттирамиз», деди Президент.
Унинг сўзларига кўра, асосий вазифа мамлакатда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш муҳитини мустаҳкамлаш бўлиб қолади.
«Биз аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берамиз. Бизнинг эътиборимиз ёшлар, аёллар ва кекса авлод одамларининг ҳаётий манфаатларини таъминлаш масалаларига қаратилади. Биз аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича ишларни янги босқичга кўтарамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
«Бир сўз билан айтганда, янги Ўзбекистонни қуриш бўйича улкан бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилади», деди давлатимиз раҳбари.