Венесуэла “Эпиваккорона” вакцинасига қизиқиш билдирди

Ижрочи вице-президент Делси Родригез Венесуэла ҳукумати мамлакатда коронавирусга қарши янги рус вакцинасини қўллашни маъқуллаш ниятида эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, у “Эпиваккорона” коронавирусига қарши Россия вакцинасини сотиб олишга қизиқиш ҳақида хабар берди.

«Эпиваккорона вакцинаси Венесуэлага этиб келади ва [фойдаланиш учун] тасдиқланади. Биз тадқиқотлар олиб борамиз ва уни мамлакатга етказиб беришни муҳокама қиламиз» деди Родригез давлат телевидениесида намойиш этилган.

Расмий маълумотларга кўра, Венесуэлада коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 157 мингдан ошди ва 1577 киши вафот этди.