АҚШ Натанздаги аварияга алоқадорлигини рад этади

Эроннинг электр энергиясини тақсимлаш тармоғидаги Натанздаги авария ҳақидаги хабарига жавобан АҚШ бу ҳодисага алоқадор эмаслигини айтди.

Бу ҳақда The Washington Post газетаси душанба куни Америка маъмуриятининг юқори мартабали вакилига асосланиб ёзади.

«Биз Натанздаги бойитиш иншоотидаги воқеа ҳақида хабарлардан хабардормиз. АҚШнинг бунга алоқаси йуқ, сабаблар ҳақидаги тахминларга биз қўшадиган ҳеч нарса йуқ», деди расмий.

Якшанба куни Эрон томони Натанз иншоотида электр тақсимлаш тармоғида авария қайд этилгани ҳақида хабар берди. Қурбонлар йуқ ва атроф-муҳит ифлосланмаган. Эрон Атом Энергияси Ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий бу ҳодисани «ядровий терроризмнинг намойиши» деб атади.

The New York Times газетаси манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Натанздаги авария Исроил томони томонидан уюштирилган портлаш оқибатида содир бўлганлиги ҳақида хабар берди. Шундан сўнг, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ушбу воқеада Исроилнинг иштироки борлигини эълон қилди.