Тошкентда ЙТҲ: «Ласетти» ҳайдовчиси йуловчи автобусига бориб урилди

Лаcетти автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиб, 122-сонли жамоат транспорти йуналиши бўйлаб кетаётган йуловчи автобусига бориб урилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, воқеа бугун, 18-октабр куни соат 6:30 ларда Чоштепа кўчасида содир бўлган. Лаcетти 122-маршрутга хизмат кўрсатадиган йуловчи автобусининг орқа томонига бурилди.

Йул-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, «Ласетти» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, бошқарувни йуқотган. Ҳозирда бу факт текширилмоқда.