Ўзбекистон пойтахти илк бор оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Мусобақада дунёнинг турли бурчакларидан 480 нафар оғир атлетикачи, жумладан, 16 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади.
Жорий йилнинг 4-18 декабр кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар берди Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Мусобақалар Юнусобод спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Чемпионатнинг тантанали очилиш маросими 7 декабр куни соат 16:00 да бўлиб ўтади.
Тадбирда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этиши кутилмоқда.
Чемпионатда 90 дан ортиқ давлатдан 480 нафар спортчи (шундан 190 нафари аёллар) иштирок этади. Мусобақада 20 та вазн тоифасида 60 та медаллар жамланмаси ўйнайди.