Навоий вилоятида иккита автомашинанинг тўқнашуви натижасида ҳар икки ҳайдовчи ҳам ҳаётга тўғри келмайдиган тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.
7-декабр куни А-379 автомобил йулининг Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.
“Зарафшон-Навоий” йуналишида ҳаракатланаётган “Дамас” номаълум сабабларга кўра қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиб, “Даф” юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Дамас ҳайдовчиси ва йуловчиси олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.