Қашқадарё вилоятида “Кобалт” русумли автомашинанинг бетон панжара билан тўқнашиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса 1-январ куни соат 13:00 атрофида М-39 “Термиз – Тошкент” автомобил йулининг Қашқадарёнинг Деҳқонадаб тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
1990-йилда туғилган “Кобалт” ҳайдовчиси ёмғирда тезлигини ҳисобламаганлиги сабабли автомобил бетон панжарага бориб урилган. Натижада ҳайдовчи ва тўрт нафар йуловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Бундан бир неча кун аввал, 27-декабр куни соат 19:00 да Нишон-Толимаржон йулининг 25-километрида “Нексия” ҳайдовчиси Нишон туманидаги йул таъмирлаш корхонаси ходимини уриб юборди ва у воқеа жойида вафот этди.
Иккала бахтсиз ҳодиса ҳақида 3 январ куни ижтимоий тармоқларда бу ҳақда пайдо бўлган маълумотларга изоҳ бериб, ИИБ хабар берди.