Ўзбекистонда 44,6 млн ортиқ киши эмланган

Ўзбекистон аҳолисининг 71% коронавирус инфекциясига қарши эмланган.

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

17 феврал куни 151 364 киши коронавирусга қарши эмланди. Улардан 15 994 нафари биринчи, 35 845 нафари иккинчи, 99 525 нафари учинчи вакцинани олган.

Бугунги кунга қадар коронавирусга қарши вакцинанинг умумий дозаси 44 633 023 дозани ташкил қилади.

Ҳудудлар орасида Андижон вилояти фуқаролари энг кўп – 21 552 доза вакцина олган. Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти (18 890) ва Тошкент (18 488) вилоятлари жойлашган.

Эмлаш жараёни давом этмоқда.