E-auksion савдо платформасидан 40 мингдан ортиқ фойдаланувчи ЭПЦ олди

“Е-auksion” электрон савдо майдончаси ёрдамида 40 мингдан ортиқ электрон рақамли имзолар бепул чиқарилди.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Электрон онлайн аукционлар маркази раҳбари Соҳибжон Муродов маълум қилди.

Давлат мулки тоифасидаги 5 минг 800 дан ортиқ объект ижарага бериш учун ким ошди савдосига қўйилди. Шундан 4 минг 400 таси фойдаланишга топширилди. Битимлар суммаси 58 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, нархи 70%га юқори бўлган.

Электрон аукционда мулкдорлар билан келишувга эришиш механизми, инсон омили иштирокисиз тўловларни қабул қилиш ва тақсимлаш биллинг тизими ишга туширилди. 18 та вазирлик ва идораларнинг электрон тизимлари интеграция қилинди.

Соҳибжон Муродов, шунингдек, платформанинг қайта алоқа тизимини ривожлантириш мақсадида кечаю-кундуз ишлайдиган cалл-марказ ташкил этилишини маълум қилди.