Жиззах вилояти прокуратурасида янги кадр ўзгаришлари амалга оширилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Музаффар Маматов Жиззах прокурори этиб тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри прокурори лавозимида ишлаб келган.
Ўз навбатида, Жиззах вилоятининг собиқ прокурори Азамат Шамсиев вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.