Полша бомба бошпаналарини тайёрламоқда

Полша ёнғин хавфсизлиги хизматлари мамлакатдаги ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш масканлари ҳолатини текшириб, инвентаризация қилади.

Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Макей Васик Polsat News нашрига берган изоҳида айтиб ўтди.

«Мамлакат бўйлаб 62 мингта шундай объектимиз бор. Ўт ўчирувчилар уларнинг ҳолати, жиҳозлари ва ишлашга яроқлилигини текширади. Агар баъзилари яроқсиз бўлса, биз уларни мослаштириш чораларини кўрамиз», — деди Васик.

Унинг сўзларига кўра, Полша таҳдид остида эмас, балки энг ёмон сценарийга тайёрланмоқда.

«Бу одатий фаолият. Бу ҳаракат бироз олдин режалаштирилган эди», — дея қўшимча қилди у.