Ўзбекистон Республикаси пойтахтида автомашиналарнинг рухсат этилмаган жойларда тўхтаб туриш ҳолатларини аниқлаш учун автобусларга видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев маълум қилди.
«Машиналар нотўғри жойда қолиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган. Жамоат транспортида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бунинг шарофати билан қонунбузарларга нисбатан инсон омили минимал таъсир кўрсатадиган жазо чоралари қўлланилади», — деди Фазлиддин Тошкенбоев.