Греция ўз ҳудуди орқали Беларус самолётларига парвозларни тақиқлади

Греция авиаташувчилари энди Минскга рейсларни амалга ошира олмайди, шунингдек, Беларус Республикаси ҳаво ҳудудига уча олмайди.

Бу ҳақда 21-декабр, чоршанба куни маҳаллий Pentapostagma нашри хабар бермоқда.

Бу қарор Белоруссиянинг Россиянинг Украинага қарши урушида бевосита иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларнинг кучайиши билан боғлиқ.

Айни пайтда мамлакат ҳукумати қатор чекловларни жорий этиш бўйича тегишли кўрсатмани тасдиқлаган.

«Кенгаш қарорига кўра, Беларус авиаташувчилари томонидан бошқариладиган самолётларга Греция ҳудудидан қўниш, ҳавога кўтарилиш ёки унинг ҳудуди устидан учиб ўтиш тақиқланади», — дейилади директивада.

Греция авиаташувчилари энди Минскга рейсларни амалга ошира олмайди, шунингдек, Беларус Республикаси ҳаво ҳудудига уча олмайди.