Ўзбекистон Республикаси уч йиллик танаффусдан сўнг Жакартага тўғридан-тўғри рейсларни тиклади.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Тошкент – Джакарта – Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам қатновлар 26 апрелдан бошлаб ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари амалга оширилишини маълум қилди.
Авиакомпаниянинг қайд этишича, парвозлар замонавий ва қулай Dreamliner 787 лайнерида амалга оширилади.