2-май Ўзбекистонда фақат битта COVID-19 ҳолати аниқланди

2 май куни Ўзбекистонда фақат битта коронавирус инфекцияси аниқланган.

Бу бемор билан аввалроқ алоқада бўлган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро.

Бир кун аввал, 1-май куни тасдиқланган ҳолатлар сони 19 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг барчаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлган. 2020-йил 15-мартдан бери COVID-19 инфекциясининг расман тасдиқланган ҳолатларининг умумий сони 238 628 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кеча Тошкент вилоятидан 2 нафар ва пойтахтлик 8 нафар фуқаро соғайиб кетган. Соғайиб кетганларнинг умумий сони 236 746 нафарни, тикланиш даражаси 99 фоизни ташкил этади.