AstraZeneca: Канада препарат билан эмлашни тўхтатди

Канада беморларда қон қуйқалари туфайли AstraZeneca билан эмлашни вақтинча тўхтатиб туришини маълум қилди.

Таъкидланишича, 55 ёшдан ошган фуқаролар учун эмлаш тўхтатилади.

Канаданинг Манитоба провинсиясида вакцинани жорий этиш бўйича мақсадли гуруҳ доктори Джосс Реймернинг сўзларига кўра, AstraZeneca билан эмланганларда тромбоз эҳтимоли 100 минг кишидан 1тани ташкил қилади. Илгари, ушбу ножўя таъсир миллиондан бир ҳолатда бўлиши мумкинлигига ишонишган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Европанинг 20 дан ортиқ мамлакати эмланган беморларда тромбоз аниқланганлиги сабабли AstraZeneca билан эмлашни тўхтатиб қўйган ёки тақиқлаган.