Фаол эмлаш натижасида одамларда иммунитет ривожланади ва COVID-19 дан ўлим даражаси камаяди, деди миллиардер Билл Гейтс.
Коронавирусдан ўлим даражаси ва умумий инфекция даражаси 2022 йил ўрталарида мавсумий гриппнинг ўртача даражасига етиши мумкин. Бу янги, хавфлироқ COVID штаммлари пайдо бўлмаслиги шарти билан, деди Microsoft асосчиси Билл Гейтс.
“Табиий иммунитетнинг ривожланиши, эмлашлар, янги дори воситаларининг пайдо бўлиши фонида ўлим ва касалланиш кўрсаткичлари кескин камайиши керак”, — деди у Сингапурдаги Янги иқтисодий форумда.
Гейтснинг таъкидлашича, «кейинги йилнинг ўрталарида янги штаммлар бўлмаса, бу рақамлар грипп бўйича мавсумий маълумотларга этиши мумкин».
Миллиардер, шунингдек, 2022 йилда COVID-га қарши вакциналарни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бўлмайди, деб ҳисоблайди.