ХХР коронавирусни сиёсийлаштирилишига қарши эканлигини эълон қилди

Хитой ҳукумати коронавирус COVID-19 нинг сиёсийлашувига қарши норозилик билдирди.

Мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчихонаси таъкидлашича, COVID-19 пайдо бўлганидан бери Хитой ЖССТ билан вируснинг келиб чиқишини ўрганиш соҳасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттирмоқда.

«Хитой баъзи мамлакатларнинг пандемияни сиёсийлаштириши, айбдорни (COVID-19 келиб чиқиши) қидиришда ўйнаш, Хитойни шарманда қилиш ва этикеткалашга уринишларига қатъиян қарши», — дейилади элчихонанинг расмий сайтида эълон қилинган хабарда. «Умид қиламизки, дунё давлатлари адолатли, объектив ва масъулиятли позитсияни эгаллайди, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ ҳаракатларни амалга оширади ва пандемияга қарши курашда халқаро ҳамкорликка ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар,» дейилади ҳужжатда.

sans-serif;">COVID-19 пайдо бўлганидан бери, Хитой вирусни келиб чиқишини ўрганиш бўйича ЖССТ билан яқин алоқаларни ва ҳамкорликни очиқ ва ошкора давом эттирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг Хитойда ўтказган тадқиқотлари жаҳон ташкилоти томонидан ташкил қилинган коронавирус келиб чиқишини ўрганиш бўйича глобал тадқиқотнинг бир қисмига айланди, дейилади ҳужжатда. «Хитой ҳукумати ушбу тадқиқотни кучли қўллаб-қувватлади ва ёрдам берди, бу ЖССТ ва халқаро экспертлар, шу жумладан Буюк Британиядан юқори баҳоланди», дейилган хабарда.

Баёнотда коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва минтақаларига таъсир кўрсатадиган мураккаб илмий вазифа эканлиги, уни бутун дунёдаги олимлар биргаликда амалга ошириши кераклиги кўрсатилган. «Биз сиёсат илмдан устун бўлишига ёъл қўймаслигимиз ёки илмий изланишларни асоссиз тахминлар ва қасддан бузилишлар билан алмаштиришимиз керак», дейилади элчихонанинг баёнотида.

Қўшма Штатлар Хитойни коронавируснинг тарқалиши ҳақидаги маълумотни эпидемияни пайдо бўлишининг дастлабки кунларидан бошлаб тақдим этишга мажбур қилмоқда, деди шанба куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан. Унга кўра, АҚШ расмийлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Уҳан шаҳрида ўтказилган терговидан «қандай маълумот тақдим этилишидан» хавотирда ва «қандай қилиб олинганлиги» ҳақида саволлар туғдирмоқда. Вашингтон «експертлар хулосаларига асосланган ва Хитой расмийлари аралашувига дуч келмайдиган» «мустақил ҳисобот» талаб қилди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб якшанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ухан шаҳридаги миссиясининг коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги тергов маълумотларига кириш даражаси тўғрисида АҚШнинг хавотирлари билан ўртоқлашишини айтди.