Хитойга келаётган йўловчилар учун янги қоидалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Uzbekistan Airways».
17-январдан бошлаб Пекинга учаётган йўловчилар парвоздан 48 соат олдин COVID-19 ПЗР тестининг салбий натижасини тақдим этишлари керак. Ижобий натижа ёки ПЗР тести йўқ бўлса, йўловчи рейсга қўйилмайди. Ушбу талаблар болаларга ҳам тегишли.
ПЗР тести қоғоз форматида бўлиши керак. Агар лаборатория сертификатнинг электрон версиясини тақдим этса, уни чоп этиб ва ўзи билан олиб бориши керак.
Парвозни рўйхатдан ўтказишда йўловчилар «Хитой Халқ Республикасига кириш/чиқиш учун саломатлик ҳолати тўғрисидаги декларация» шаклини тўлдиришда олинган QR-кодини тақдим этишлари шарт.
Декларация қуйидаги йўллар билан тўлдирилиши мумкин:
- WeChat «Customs Pocket Declaration»
- «China Customs» мобил иловаси
«Инфекцияни юқтириш хавфини камайтириш мақсадида парвоз давомида ниқоб тақиб юришингизни ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишингизни сўраймиз. Пекин аэропортига етиб келганингизда ҳимоя ниқобини кийишингиз шарт. Акс ҳолда, йўловчи парвоздан кейин самолётга чиқарилмайди», деб таъкидлади авиакомпания.
Эслатиб ўтамиз, «Uzbekistan Airways» Миллий авиакомпанияси Пекинга парвозларни 10-январь куни бошлаган эди. Улар сешанба куни кучга киради. Шу билан бирга, авиакомпания жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.