Янги Зеландия парламенти ташқарисида пиёдалар ва юк машиналари COVID-19 чораларига қарши норозилик билдирмоқда

Бугун, 8-феврал куни Веллингтонда Янги Зеландиянинг турли бурчакларидан минглаб аҳоли илгари киритилган ковид чекловларига қарши норозилик билдириш мақсадида мамлакат парламенти ёнидаги майдонларни тўлдиришди.

Бу ҳақда The New Zealand Herald ёзади.

Намойишчилар орасида машиналари билан юк машиналари ҳайдовчилари, шунингдек, “автомобил уйлари”даги одамлар бор. Намойишчиларни январ ойи охиридан бери Оттавада коронавирусга қарши эмланмаган чекловларга қарши норозилик намойишларини ўтказаётган канадалик юк машиналари илҳомлантирган.

Янги Зеландиядаги намойишчилар майдонда камида бир неча кун қолишларини айтишди. Ҳар куни улар митинглар ўтказишни режалаштиришади. Айримлар барча чекловлар олиб ташланмагунча пойтахт марказини тарк этмасликларини айтади. Аксарият намойишчилар ниқоб тақмаган. Ўз плакатларида улар озодликка чақирадилар. Уларнинг ҳаракати “Озодлик марши” деб номланади.

Бош вазир Жасинда Ардерн журналистларга намойишчилар кўпчилик аҳоли фикрини акс эттирмаслигини айтди. Аксинча, унинг сўзларига кўра, “Янги зеландияликларнинг кўпчилиги бир-бирларининг хавфсизлигини таъминлаш учун қўлларидан келганини қилдилар”, — дея сўзларини келтирган Guardian. У, шунингдек, Омикроннинг кетиши билан пандемия тугамаслиги ва мамлакат янги коронавирус мутацияларига тайёрланиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Веллингтон шоссеси патрул политсияси намойишчиларни кузатаётганини, аммо уларнинг оммавий норозилик билдириш ҳуқуқини тан олганини айтди. Гарчи акция йцл ҳаракати тўсиқларини келтириб чиқарган бўлса-да, полиция бошқа тартиб бузилиши ва ҳодисаларни сезмаган. Ҳозирча ҳибсга олинганлар йуқ.