Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат ҳудудларида коронавирус тарқалиши боʻйича статистик маълумотларни эълон қилди.
Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, 30-ноябр куни республикада бир кунда яна 216 кишида коронавирус аниқланган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 77 киши, Андижон вилоятида 10 киши, Бухоро вилоятида 7 киши, Жиззах вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 киши, Навоий вилоятида 3 киши, Наманган вилоятида 4 кишида Самарқанд вилоятида – 23 кишида ва Сурхондарё вилоятида – 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган..
Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 12 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар ва Тошкент вилоятида 61 нафардан COVID-19 инфекцияси аниқланган. Ўтган сутка давомида Қорақалпоғистонда коронавирус аниқланмади.
Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 190 028 нафарга етди ёки касалланганларнинг 98%.
Шунингдек, коронавирусдан тўртта янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1406 нафарга етди.