Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш учун COVID-19 га қарши 41 795 108 доза дори ишлатилган.
Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Шундан 19 257 995 киши 1 дозадан, 14 531 759 нафари 2 дозадан, 8 005 354 нафари 3 дозадан қабул қилинган.
Биринчи доза билан эмлаш эмлаш учун режалаштирилган аҳолининг 89,8% ни ташкил қилади.
27 январ куни Ўзбекистонда COVID-19 га қарши 114 537 доза қўлланган. Шундан: 1-доза — 21883, 2-доза — 42179, 3-доза — 50475 киши.
Қуйидаги вилоятларда юқори эмлаш кўрсаткичлари:
Қашқадарё вилояти (22 862 доза),
Тошкент вилояти (12 720 доза),
Фарғона вилояти (12 573 доза).