Ўзбекистонда яна 275 минг аҳоли COVID-19 га қарши эмланган

Ўзбекистонда коронавирусга қарши 30,5 миллиондан ортиқ турли вакциналар қўлланилган.

17 ноябр куни 275 070 киши коронавирусга қарши эмланди. Улардан 143 999 киши вакцинанинг биринчи дозасини, 83 314 нафари иккинчи, 47 757 нафари учинчи дозани олган.

Бугунги кунга қадар коронавирусга қарши вакцинанинг умумий сони 30 592 189 дона қўлланилган.

Ҳудудлар орасида энг кўп вакцинани Тошкент шаҳри (38 817 доза) ва Фарғона (34 112) вилоятлари фуқаролари олган. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри – 31 618 киши .

Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқандда қўлланилган ваксиналарнинг умумий сони 3 миллион дозадан ошди.

Эмлаш жараёни давом этмоқда.