Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коронавирус тарқалиши бўйича маълумотларни эълон қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 27 декабр куни республикада бир кунда яна 100 кишида коронавирус аниқланган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 35, Андижон вилоятида 10, Бухоро вилоятида 7, Жиззах вилоятида 2, Қашқадарё вилоятида 9, Наманган вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 12 ва Сурхондарё вилояти — 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 7, Хоразм вилоятида 10 ва Тошкент вилоятида 1 нафардан COVID-19 инфекцияси аниқланган.
Ўтган сутка давомида Қорақалпоғистон, шунингдек, Навоий вилоятида ҳам коронавирус аниқланмади.
Мамлакатда коронавирусдан соғайганларнинг умумий сони 195 520 нафар ёки касалланганларнинг 98% га етди.
Шунингдек, коронавирусдан учта янги ўлим қайд этилди. Ўлганларнинг умумий сони 1484 нафарга етди.