Германияга боришни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари учун рейсга рўйхатдан ўтишдан олдин онлайн анкетани тўлдириш зарур.
Ўзбекистонлик йуловчилар учун Германияга кириш талаблари янгиланди. Бунга COVID-19 юқтириш ҳолатларининг кескин кўпайиши сабаб бўлди.
22-январдан бошлаб Ўзбекистон “Вирус билан касалланиш хавфи юқори бўлган зона” давлатлари рўйхатига қайта кирди, деб хабар берди “Ўзбекистон ҳаво йуллари”.
Шу сабабли Германияга киришни режалаштираётган йуловчилар Тошкент-Франкфурт йуналиши бўйича рейсга рўйхатдан ўтишдан олдин онлайн анкетани тўлдиришлари керак. Акс ҳолда улар самолётга чиқишдан бош тортадилар, дея огоҳлантирди компания.