Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси дунёдаги AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш, дунёнинг бир қатор давлатлари томонидан унинг ишлатилишини тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ваколатхонаси шарҳида «AstraZeneca вакцинасини олган кам сонли одамларда қон кетишининг бузилиши» «эмлашдан кейинги даврда ҳар қандай нохуш ҳодисалар учун қатъий назорат тизими мавжудлигини» аниқлади.
«Ушбу ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳозирда ЖССТ томонидан тўпланиб, синчковлик билан таҳлил қилинмоқда… Айни пайтда биз ушбу ҳодисаларнинг баъзилари ёки ҳаммасига эмлаш ёки бошқа тасодифий омиллар сабаб бўлганлигини билмаймиз. Кўриб чиқиш тугагандан сўнг, биз топилмалар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қиламиз. Айни пайтда… AstraZeneca-нинг COVID-19 нинг олдини олишдаги фойдалари, юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг хавфидан устундир”, — дея таъкидлади ЖССТ.