2021 йилда экспорт ҳажмини ошириш режалаштирилган

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги инвеститсия ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар самарадорлигига бағишланган йиғилиш давомида келгуси йил экспорт ҳажми қарийб 17 миллиард долларни ташкил қилиши ҳақида хабар берилди.

Шу муносабат билан масъул шахсларга экспорт шартномаларини олдиндан тузиш, 1 январдан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан экспортгача молиялаштириш тизимини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда инвестициялар ва ташқи савдо вазири ва унинг ўринбосарлари қўйилган вазифаларни бажариш учун қандай чоралар кўрилиши тўғрисида маълумот беришди.