Ўзбекистонда биржа аукционларида ун нархи арзонлашмоқда.
Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати раҳбари Ҳикматулла Тиллабоев маълум қилди.
Ўтган даврда «Ўздонмахсулот» АК тизимидаги 44 та корхона томонидан 45,0 минг тонна 1-навли ун сотувга қўйилган бўлиб, шундан 43,8 минг тоннаси ёки 97 фоизи сотилган.
Ким ошди савдолари натижаларига кўра 1-навли уннинг ўртача нархи бир тонна маҳсулот учун 4549,3 минг сўмни ташкил этди.
Уннинг очиқ биржа аукционларида сотилиши ва бозорда таклифнинг ошиши натижасида бир қоп уннинг биржадан ташқари бозорларда май ойига нисбатан нархи ўртача 270-290 минг сўмдан 240-260 минг сўмгача арзонлашди.