Ўзбекистон қарийб 53 миллион долларлик цемент импорт қилди

Ўзбекистон 7 ойда 1,3 миллион тонна цемент импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмита ҳисоботига кўра, 2022-йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистонга умумий қиймати 52,5 миллион АҚШ долларига тенг 1,3 миллион тонна цемент импорт қилинган.

Қайд этилишича, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 421 минг тоннага камайган.

2022-йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистонга цемент экспорт қилган асосий давлатлар:

Тожикистон — 533 минг тонна;
Қирғизистон — 385 минг тонна;
Қозоғистон — 353 минг тонна;
Туркманистон — 11,5 минг тонна;
Ер он — 6,7 минг тонна;
Хитой — 1,4 минг тонна;
Россия — 782 тонна.