Улар солиқларни ҳисоблаш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритмоқчи.
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда:
- мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллашни қуйидагиларга бекор қилиш:
- бўш бинолар,
- фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари,
- нотураржой бинолари,
- қурилиш давом этаётган.
- жисмоний шахслар ер участкаларидан ҳужжатсиз ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан кўпроқ миқдорда фойдаланганларида ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллашни тўхтатиб туриш.
- электротехника саноати корхоналарига вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш.
Муҳокама 2022-йил 8-декабрга қадар давом этади, деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.