Ўзбекистон Тожикистондан электр энергияси импортини оширди

Ўзбекистон Республикаси Тожикистондан қўшимча ҳажмдаги электр энергиясини импорт қила бошлади.

Бу ҳақда РЭС Сурхондарё филиали хабар берди.

Юқорида номлари келтирилган вилоятнинг Шўрчин, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Бойсун, Сариёс, Узун ва Денов туманларига электр энергияси юборилди.

Хусусан, электр энергияси Тожикистонда жойлашган Регар-500 подстанциясидан олинади.