2021-йилнинг январ-ноябр ойлари давомида хориждан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35% га ошиб, 7,3 миллиард долларни ташкил этди.
Бу, ўз навбатида, аҳолининг истеъмол талабини қўллаб-қувватловчи омиллардан биридир, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.
“Мамлакатга 11 ой давомида кириб келаётган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35% га ошиб, 7,3 миллиард долларга етди, бу эса аҳолининг истеъмол талабини қўллаб-қувватловчи омиллардан биридир”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, январ-ноябр ойларида сўмнинг курси бир доллар учун 10 449 – 10 787 сўм оралиғида ўзгаргани маълум бўлди. Шу билан бирга, ноябр ойида ташқи шароитларнинг ўзгариши муносабати билан сўм курсининг девалватсия сурати бироз тезлашди ва йил бошидан буён 3 фоизга заифлашди.
Регуляторнинг таъкидлашича, йил бошидан буён ташқи иқтисодий конюнктура асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия ресурслари нархларининг сезиларли даражада ошиши, шунингдек, пул-кредит сиёсатининг ўзаро кескинлашуви фонида инфляция жараёнларининг жадаллашуви шароитида шаклланган.
Шу билан бирга, дастлаб кўпчилик марказий банклар озиқ-овқат ва энергия нархлари билан боғлиқ инфлятсия жараёнлари вақтинчалик характерга эга эканлигини таъкидлаган бўлсалар ҳам, энди инфлятсия рисклари узоқроқ вақт давомида сақланиб қолиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.