Ўзбекистонда АИ-80 бензини қимматлашди: 1 литри 7,3 минг сўмдан

Жорий йилда АИ-80 русумли бензиннинг бошланғич қиймати 70% га ошиб, 1 литри 7,3 минг сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистонда АИ-80 бензинининг ҳафталик котировкаси 2021-йил бошидан буён 63,2 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 5,7 миллион сўмдан 9,3 миллион сўмгача ошди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) матбуот хизмати.

Қайд этилишича, кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли бензиннинг бошланғич қиймати ўртача 70% га ошиб, бир тоннаси 10 миллион сўмни ёки 1 литри қарийб 7,3 минг сўмни ташкил қилган.

«Очиқ биржа савдолари натижасида бошланғич ва биржа нархлари ўртасидаги фарқ ўртача 1% дан ошмади. Биржа савдоларида бензин деярли бошланғич қийматида сотилди», — дейилади Ўзбекистон товар-хомашё биржаси сайтида.

Бундан ташқари, нархларнинг ошиши жаҳон биржаларида ҳам кузатилмоқда. Шундай қилиб, Брент маркали нефтнинг жаҳон нархи жорий йилда ўртача 60-70% га ўсди.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги республикада бензин нархи нима учун кескин ошганини тушунтирган эди. Вазирликнинг таъкидлашича, маҳаллий бензин нархининг шаклланишига бозор конюнктурасидан келиб чиқиб шакллантириладиган жаҳон котировкаларидаги ўзгаришлар таъсир кўрсатади.